Сурхондарёда юқори тезликда ҳаракатланаётган «Matiz» 12 ёшли қизни уриб юборди

Ҳайдовчи ва йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.

Фото: видео лавҳадан

Хабарга кўра, 11 сентябрь куни соат 08:45 да Газарак-Тортули йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган «Matiz» автомобили йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина йўл четидаги дарахтга урилган.

Таъкидланишича, ЙТҲ оқибатида қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган ва шу ерда вафот этган.

Вилоят ЙҲХБ бўлим бошлиғи Ғайрат Турдиевнинг таъкидлашича, «авария» содир бўлган ҳудудда йўл белгилари ўрнатилган, йўл ётиқ чизиқчаси мавжуд эмас.

Янгиликлар