Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди

Президент матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режасини эълон қилди.

Маълум қилинишча, 16-17 сентябрь кунлари президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, 16 сентябрда Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Қайд этилишича, 17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Ўша куни янги форматдаги «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти» учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, ҳафта давомида президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар