Илк бора Самарқанд ва Хитой ўртасида тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилмоқда

Самарқанд аеропортини бошқарадиган Air Marakanda компанияси Урумчига шаҳрига China Southern Airlines авиакомпаниясининг янги рейси очилишини эълон қилади. Авиакомпания Хитойдан Самарқандга парвозларни амалга оширадиган биринчикомпания ҳисобланади.

16 октябрдан Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Синьцзян-Уйғур автоном туманининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига Самарқанддан ҳар душанба соат 01:30 да учиб борса бўлади. Урумчи халқаро аеропортидан Самарқандга қайтиш рейси якшанба куни соат 23:20 га режалаштирилган. Парвозларнинг барчаси замонавий Boeing 737-800 самолётларида икки тоифалижойлаштириш – бизнес ва эконом-классларда амалга оширилади.

Урумчи шаҳри денгиздан узоқда жойлашган дунёнинг йирик шаҳарларидан биридир. У Тянь-Шань тоғларининг шимолий ёнбағирларида жойлашган. Урумчи саноат соҳасида нефть, тўқимачилик ва металлургия йўналишлари анча ривожланган. Шунингдек бу ерда Хитойнинг энг катта шамол энергияси маркази мавжуд.

Шиддат билан ривожланаётган дунё бозорларидан бири бўлган Хитойдан тўғридан-тўғри рейснинг очилиши Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо, иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Урумчи аеропортининг йўналиш тармоғи 69 та маҳаллий йўналишлардан иборат бўлиб, бу йўловчиларга Урумчи аеропортидан ХХРнинг энг йирик бизнес, саноат ва сайёҳлик шаҳарларига ташриф буюриш имконини беради.

Чипталар бугундан бошлаб сотилмоқда, уларни авиакомпаниянинг расмий веб-сайтидан сотиб олиш мумкин.

Қўшимча маълумот:

China Southern Airlines — Хитойнинг энг йирик авиаташувчиси ҳисобланиб, авиакомпания флоти самолётлар сони бўйича Осиёда 1-ўринни эгаллайди. China Southern Airlines 850 дан ортиқ йўловчи ва юк ташиш самолётларини, шу жумладан Boeing В787, В777, В747 ва Б737, шунингдек Airbus А330, А321, А320, А319 ва ARJ21 самолётларини бошқаради. China Southern дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари ва ҳудудларига 224 йўналиш бўйича 3 000 кунлик рейсларни амалга оширади.

AIR MARAKANDA – давлат-хусусий шериклик асосида Ўзбекистон Республикаси авиация соҳасидаги биринчи лойиҳа доирасида Самарқанд халқаро аеропортининг ер устида хизмат кўрсатиш ва янги терминалини бошқариш бўйича оператор-компания. Самарқанд аеропортининг янги халқаро терминали икки йил давомида World Airport Awards (SKYTRAX) халқаро аеропортлар рейтингида Марказий Осиё минтақасидаги етакчи ўнталикка кирди.