Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимдан озод этилди

Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлигига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Қаҳрамон Ҳакимов 2019 йилда Нурафшон ҳокими этиб тайинланган.

У 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Қаҳрамон Ҳакимов иш фаолиятини Избоскан тумани ички ишлар бўлимида бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда «ТошуйжойЛИТИ» акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Нурафшон шаҳри ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов туғилган кунида шаҳар маданият бўлими вакиллари ҳамда бошқа маҳаллий хонандалар қўшиқ ижро этиб, раҳбарга берган эди. Қўшиқни ижро этган, ролик тайёрлаган ва чоп этган «ижодий жамоа» тегишли тартибда огоҳлантирилган. Шаҳар маданият бўлими, ахборот хизмати раҳбари эса ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ Олий таълим вазири ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимларига номзодлар маъқуллангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар