Олий таълим вазири ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимларига номзодлар маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 январь кунги мажлисида депутатлар икки нафар ҳукумат аъзосининг номзодини кўриб чиқди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Коллаж: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Депутатлар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзоди маъқулланди. У ҳозирга қадар Термиз давлат университети ректори ҳамда Сенат аъзоси эди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзоди кўрилди ва маъқулланди. Шерзод Ҳидоятов ҳозирга қадар қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ўзбекистон Миллий университетига ректор бўлгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилганди. Вазирлик матбуот котиби Фарҳод Бабашевнинг маълум қилишича, вазир ишдан кетгани ҳақидаги гаплар ёлғон. Шунингдек, вазирлик раҳбариятида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини таъкидланганди.

Янгиликлар