Японияда 7,1 баллик зилзила содир бўлди — видео

Япониянинг шимоли-шарқида 7,1 баллик зилзила содир бўлган. Ушбу силкинишлар пойтахт Токиода ҳам сезилган. Бу ҳақда  Xabar.uz маълум қилди.

Фото: Darakchi

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Япониянинг шимоли-шарқида, Фукусима префектураси ҳудудида бўлган. Зилзила кучининг 7,1 балл бўлганлиги айтилмоқда.

Хабарга кўра, цунами хавфи ҳам бўлиши мумкин. Талофат ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 12 февраль куни Ўзбекистонда 2 баллик зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган едик.