Тошкентда ЙҲХБ автомобили ЙТҲ га учради

Тошкентда ЙҲХБ автомобили ЙТҲ га учради. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди. 

Фото: ЙХҲББ

Хабарга кўра, 14 февраль куни соат 01:00ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани Заргарлик-Қатортол 2 кўчалари кесишган чорраҳада  ҳайдовчи  1992 йилда туғилган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.А. бошқарувидаги ЙҲХБга тегишли бўлган «Lacetti» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.Э. бошқарувидаги яна бир «Lacetti» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Таъкидланишча, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Янгиликлар