Ўзбекистонда эски «права»ларни алмаштириш муддати узайди

Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди.

Таъкидланишича, ҳукумат қарори билан «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилган.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
  • 2010–2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
  • 2013–2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.