Андижонда 15 август куни ҳаво бироз булутли бўлади

«Ўзгидромет» 15 август, шанба куни Андижон вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Advantour»

Маълум қилинишича, шу куни Андижонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18—23 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.