Наманганда яна 12 кишида коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 33 561 (+238) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 12 нафари Наманган вилоятида қайд этилди.

Вилоятда жами касалланганлар сони 812 тага етди. Соғайганлар 760 нафарни ташкил этмоқда. Ўлим ҳолатлари бешта.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 6 130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар