Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерациясига янги раҳбарлар сайланди

Ўзбекистон ММА ассоциацияси ва триатлон федерацияси 14 август куни қўшма йиғилиш ўтказди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

В.Маҳмудов, Б.Қурбонов Фото: «UzNews»

Йиғилишда триатлон федерацияси раислигига Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Курбанов сайланди.

Аввалроқ иккала ташкилотга раҳбарлик қилиб келган Отабек Умаров лавозимларидан кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар