Намангандаги 15 та мактабда анъанавий тарздаги дарслар бошланди (фото)

Наманган вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабида анъанавий тарздаги дарслар бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 14 сентябрь куни Наманган шаҳридаги 9 та, Норин туманида 4 та, Косонсой ва Уйчи туманларида биттадан мактабларда анъанавий тарзда дарслар бошланди. Шунингдек, 7 ва 9 сентябрда очилган 24 та мактаб билан бирга, вилоятда фаолиятини бошлага мактаблар сони жами 39 тага етди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Наманган шаҳридаги 86- ва Косонсой туманидаги 54-умумтаълим мактаблари 2020 йил янгидан қуриб битказилди. Бунинг учун тегишли равишда 8,5 ва 8,2 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Янги очилган очилган мактабларда 1400 нафарга яқин 1-синф ўқувчиларига «Президент совғалари» топширилди. Маълумот учун, Наманган вилоятида 2020 йили жами 6 та янги умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони ҳамда Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда анъанавий таълим бошланиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар