Сирдарёда дала четидаги буталар орасидан аёл кишининг ёқиб юборилган жасади топилди

10 сентябрь куни соат 13:50 да Мирзаобод тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл кишининг ёқиб юборилган жасади топилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилиб, ушбу жиноятни содир қилган С.К. ва унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., В.Д. ва Ж.М.лар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар