Фото: UzNews

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов воқеа 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлганини маълум қилди.

«2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да 30 ёшли фуқаро Ш.Т. таниши, ҳарбий хизматчи Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган ‘Humo Trop’ витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Қайд этилишича, Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шунингдек, спортчининг ўлимига сабаб бўлган Ш.Т. ҳам миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони экани таъкидланган.