Фоторепортаж: Сув тошқинидан талафот кўрган Мирзаобод ва Оқолтин аҳолиси учун янги уй-жойлар қуриб битказилди

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Янги Ўзбекистон» маҳалласида сув тошқинидан талафот кўрган Мирзаобод ва Оқолтин туманида яшаган аҳоли учун 40 та 5 қаватли уй-жой қуриб битказилди, дея хабар берди «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, битта кўп қаватли бино 20 та 3 хонали хонадондан иборат. Хоналарнинг майдони эса 69 квадрат метрни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳар бир оила учун бино ертўласида алоҳида омборхона ажратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида туманда олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида «Янги Ўзбекистон» маҳалласида ҳам бўлган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

«Биз бу ерларни лойиҳалаштираётганимизда, биринчи навбатда, маҳаллий аҳолининг фикр ва таклифларини ўргандик. Шуларни инобатга олган ҳолда туркиялик мутахассислар билан биргаликда ишладик. Уйларимиз қишда иссиқ, ёзда салқин бўлиши учун зарур материаллардан фойдаланганмиз. Шунингдек, дунёнинг сўнгги технологияларидан фойдаланган ҳолда ернинг зичлигини ошириш системасидан фойдаландик. Бу усул ‘Tashkent city’да ҳам қўлланилган. Шунингдек, бу ерда газ, электр энергияси ва ичимлик сувидан ҳеч қанақа муаммо бўлмайди. Уйларнинг тез фурсатда қуриб битказилгани уларнинг сифатига таъсир кўрсатмаган», — дейди «White city construction» МЧЖ раҳбари Исмоил Эркинович.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 40 та кўп қаватли уй-жойнинг умумий жойлашиш майдони 12 гектар. 9 гектар майдонда ободанлаштириш ишлари олиб борилиб, 1200 мингга яқин дарахт экилган. Шунингдек, ушбу маҳаллада 1 та маҳалла гузари, кутубхона, 6 та болалар майдончаси, 200 ўринга мўлжалланган боғча ва 1 та йўл қоидаси ўқув майдончаси мавжуд.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Зафар Мирраҳимовнинг сўзларига кўра, ушбу маҳаллага сув тошқинидан талафот кўрган Мирзаобод ва Оқолтинда яшовчи хонадон эгалари кўчириб келтирилади. Уйларнинг берилиш тартиби махсус ишлаб чиқилган низом асосида, яъни туман ҳалқ депутатлари кенгашлари томонидан кўриб чиқилади. Депутатлардан шакллантирилган ишчи гуруҳ ўрганиш олиб боради ва натижани кенгашга киритади. Кенгаш муҳокамасида эса кимга қандай уй берилиши бўйича қарор қабул қилинади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Сардобада 500 кишини иш билан таъминловчи текстиль корхонаси иш бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар