Қоракўллик йигит қўлбола дельтаплан ясагани ҳақидаги хабарга ҳокимлик муносабат билдирди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокимлиги тумандаги йигит қўлбола дельтаплан ясагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда 14 октябрь куни «Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бўлган йигит қўлбола дельтаплан ясабди» мазмунидаги видеоматериал тарқалди. Ушбу видео бўйича Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

«Ушбу мослама ҳақиқатдан ҳам Қоракўл туманида ҳаракатланмоқда. Аммо ушбу восита мотодельтаплан бўлиб Тошкент шаҳрида ‘Агропарвоз’ МЧЖ томонидан тайёрланган. Унинг  вазифаси қишлоқ хўжалиги майдонларини тезкорлик ва бир вақтнинг ўзида дефоляция қилишдан иборат».

Шунингдек, расмий муносабатда мазкур мотоделтапландан ‘Агропарвоз’ МЧЖ командири Жаппаров Шерали Шерматович раҳбарлигида пахта майдонларини дефоляция қилишда фойдаланилаётгани айтилган. Қоракўл тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари ҳам жараённи назорат қилмоқда.

Аввалроқ ромитанлиик ўқувчи музлаткичли велосипед ихтиро қилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, НамДУ талабалари ёд ва темир моддаси ўрнини босадиган цукатлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиққани ҳақида маълум қилинди.

Янгиликлар