Исроил Ғазо сектори шимолида ҲАМАС тугатилганини эълон қилди

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ҲАМАС ҳаракати Ғазо сектори шимолида назоратни қўлдан бой берганини маълум қилди.

«Исроил армиясини тўхтатишга қодир ҲАМАС кучлари йўқ. Армия ҳар бир нуқта бўйича олдинга ҳаракатланмоқда. ҲАМАС Ғазо секторига назоратни қўлдан бой берди. Террорчилар жанубга қочмоқда. Тинч аҳоли ҲАМАС базаларини ўмармоқда. Уларда ҳукуматига ишонч йўқ», — дейди Галант жанговар ҳаракатлардан кейин.

Унинг сўзларига кўра, Исроил кучлари «режа бўйича ҳаракатланиб, вазифаларни аниқ бажармоқда». Бундан ташқари, Галантнинг айтишича, сўнгги кунларда мамлакат армияси туннеллар орқали ҳужум уюштираётган гуруҳларга қарши ҳаракатларни «фаоллаштирган».

Янгиликлар