Тошкентда хитойлик эркакни рашк туфайли ўлдирган аёл қамалди

Тошкентда психотроп модда таъсирида бўлган 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитойнинг 38 ёшли фуқаросига (эркак) рашк туфайли пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирганди.

Маълум қилинишича, 13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, судланувчи Жиноят Кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор деб топилди ҳамда шу моддага асосан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Янгиликлар