Тошкентда дарахт машина устига қулаши оқибатида йўловчи вафот этди — фото

Тошкент вилояти Янгиҳаёт туманида 12 ноябрь куни  ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 машинаси устига дарахт қулаб тушди.

Тошкентда дарахт машина устига қулаши оқибатида йўловчи вафот этди

Ҳодиса оқибатида машинанинг орқа ўриндиғида бўлган, 1997 йилда туғилган йўловчи (аёл) шифохонада реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, вафот этган. Унга бош мия очиқ жароҳати ташхиси қўйилган. Ҳайдовчи шок ҳолатига тушиб қолгани қўшимча қилинган.

дарахт қулаши

Туман экология бўлими машина устига йиқилган дарахт 40−45 йиллик экани, яқинда ёғиб ўтган ёмғирлар сабабли унинг таги бўшаб қолгани ва шу сабабли илдиз қисми билан қулаб тушганини билдирди.

дарахт қулаши

Айтилишича, дарахт соғлом ҳолатда бўлган, илдизида чириш кузатилмаган.

Янгиликлар