Андижонда 20 ёшли Spark ҳайдовчиси йўл четидаги пиёдани уриб кетди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асакада пиёдани машина уриб кетгани акс этган видео  тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 13 ноябрь куни соат 16:30 атрофида, Андижон вилояти Асака тумани «Барака» МФЙ Умид кўчасида ҳаракатланиб кетаётган 2003 йилда туғилган ҳайдовчи Р.У. ўзининг Spark автомашинасида қатнов қисмининг четида турган таниши, 1996 йилда туғилган фуқаро М.И.ни туртиб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида фуқаро М.И. ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шифохонага мурожаат қилмаган.

Ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХ гуруҳи масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар