«Ўзбекистон темир йўллари» 2020 йилда қанча зарар кўргани маълум бўлди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2020 йил январь–ноябрь ойларида 352 миллиард сўм зарар кўргани маълум бўлди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталининг йиллик ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: «Tez News»

Олинган маълумотларга кўра, компаниянинг соф даромади 8,1 триллион сўмни, ялпи фойда 2,8 триллион сўмни, операцион фаолиятдан олинган фойда эса 2,1 триллион сўмни ташкил этган. Шунингдек, молиявий фаолият бўйича харажатлар 2,9 триллион сўмни, валюта курси фарқларидаги зарарлар 2,6 триллион сўмни ташкил этган.

Маълум қилинишича, компания 2019 йилнинг шу даврида 850 миллиард сўм соф фойда билан ишини якунлаган эди. Ўша пайтда умумий иқтисодий фаолиятдан олинган фойда 912 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 352 миллиард сўм зарарни ташкил этган.

Скрин: «Openinfo.uz»

Маълумот ўрнида, ҳисобот 2020 йилнинг 30 ноябрида тасдиқланган, аммо у 13 декабрда эълон қилинган.

Aввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» вагонларининг 80 фоиздан ортиғи эскиргани ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар