Ўзбекистонда болалар учун янги телеканал ташкил этилади
Ўзбекистонда болалар учун ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий «Aқлвой» болалар телеканали ташкил этилади. Бу ҳақда Aдлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram каналида маълум қилинди.
Хабарга кўра, мазкур телеканал Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилади.
Таъкидланишича, маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (эдутаинмент) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур телеканал:
- «Edumedia Corporation» МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади;
- республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеешиттиришлар пакети таркибига киритилади;
- ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.
Мавзуга доир: Фоторепортаж: Янгийўл туманидаги «Aқлвой» мобиль боғчаси
Aввалроқ Ўзбекистонда Миллий сериаллар ишлаб чиқариш тизими жорий этилиши ҳамда Комил Алламжонов хусусий телеканалларда хорижий сериалларни камайтириш ҳақидаги баҳсларга муносабат билдиргани ҳақда хабар қилинганди.