«Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради» — Президент

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида маҳалла идорасининг ваколатини кенгайтириш, раис ва ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Юнусобод туманидаги Янгибоғ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу ерда 7 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 2 мингдан зиёд оила мавжуд. Янги қурилган маҳалла гузари биносида кенг шароитлар яратилган. Шу ерда Шавкат Мирзиёев ва Юнусобод туманидаги маҳаллалар фаоллари билан мулоқот бўлган.

«Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни. Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради. Бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ‘Ҳар бир оила – тадбиркор’ дастуридан самарали фойдаланиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниялари ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, маиший хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сенат учун қурилаётган янги бинони кўздан кечиргани ҳамда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси тиббиёт маркази қурилиш ишлари билан танишгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар