Ўзбекистон аҳолиси ўтган йилга нисбатан қанчага кўпайган? — статистика
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2020 йилга нисбатан 653,7 минг кишига ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 миллион кишини ташкил этмоқда. Доимий аҳолининг ўсиш суръати эса 101,9 фоизга тенг.
Шунингдек, хабарда мамлакат аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайгани маълум қилинган. 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам туғилиш ҳолати қайси вилоятларга тўғри келиши маълум бўлди
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда қайси ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланиши маълум қилинган эди.