Навоийда 17 ёш қиз ўз жонига қасд қилди

Навоий вилояти Хатирчи туманида 17 ёшли қиз кўп миқдорда дори ичиб, комага тушди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 7 апрель куни соат 14:10 ларда вилоятнинг Хатирчи туманида юз берган. Мактаб ўқувчиси С.А. ўз яшаш ҳовлисида кўп миқдорда дори истеъмол қилиши оқибатида соғлиғи ёмонлашган. Шундай сўнг у туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган.

Беморнинг аҳволи оғирлашгани учун у Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг жонлантириш бўлимига кўчирилган. Бугунги кунда бемор кома ҳолатида бўлиб, шифокорлар томонидан унга даво муолажалари олиб борилаётгани айтилган.

Хатирчи туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар