Самарқандда «Nexia» тўхтаб турган юк машинасига бориб урилди, натижада 2 киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Йўл-транспорт ҳодисаси 15 июнь куни соат 12:10 атрофида М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг «Киркйигит» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 61-километрида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Nexia-3» ҳайдовчиси тўхтаб турган «Isuzu» юк машинасига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида автомобильнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Орқа ўриндиқда ўтирган йўловчи эса шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар