Наманганда 8 нафар бемор COVID-19’дан соғайди

Наманган вилоятида 15 август куни коронавирусга чалинган 8 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 812 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 777 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 30 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 1044 нафар, Тошкент вилоятида 295 нафар, Хоразм вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон 2 нафар — жами 611 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 30 043 фуқаро (86 фоиз) соғайган. Ҳозирда 4 432 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар