Видео: Самарқандда каналга тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди. Машина салонидан ҳайдовчи топилмаган

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Нуробод туманида бошқарувни йўқотиши оқибатида «Эски Анҳор» каналига тушиб кетган автомобилни қирғоққа олиб чиқди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Жом қишлоғида содир бўлган. Автомобиль чиқариб олинганда уни бошқарган ҳайдовчи салондан топилмаган. Ҳозирда ғаввос-қутқарувчилар томонидан автомобиль ҳайдовчисини сув остидан қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ғиждувонда «Москвич»нинг ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида икки йўловчи вафот этгани, «Қамчиқ» довонида «ISUZU» жарга қулаб, 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар