Ўзбекистонда 15 сентябрь куни 570 кишида коронавирус аниқланди. Касалликдан вафот этганлар сони 400 нафардан ошди
Ўзбекистонда 15 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 565 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 15 сентябрь куни 570 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 366 таси Тошкент шаҳрида, 128 таси Тошкент вилоятида, 30 таси Наманган вилоятида, 16 таси Андижон вилоятида, 12 таси Самарқанд вилоятида, 10 таси Хоразм вилоятида, 5 таси Қашқадарё вилоятида, 2 таси Фарғона вилоятида ҳамда 1 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 403 нафарга етди. 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) вафот этди.
Иккинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл) вафот этди.
Учинчи ўлим: Тошкент шаҳрида яшаган 70 ёшли М.Э. (аёл) вафот этди.
Тўртинчи ўлим: Тсоҳкент шаҳрида яшаган 66 ёшли Т.Х. (аёл) вафот этди.
Бешинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.
Кунлик соғайганлар
Кун давомида Тошкент шаҳрида 314 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 532 нафар бемор соғайган.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 48 565 нафар бемордан 45 058 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3104 нафар бемордан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрь куни 572 кишида коронавирус аниқлангани ва 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.