Самара ва Екатеринбургдан 2 мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинди

Махсус поезд рейслари орқали Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин ўзбекистонлик 15 сентябрь, сешанба куни ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Махсус комиссия Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун Тошкент—Кинель—Тошкент ҳамда Тошкент—Екатеринбург—Тошкент темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, 12 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ поезди 834 нафар ўзбекистонлик билан «Кинель» станциясидан Ўзбекистонга жўнаганди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур поезд 15 cентябрь куни эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб келган. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилган.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 847 нафар ўзбекистонлик билан 12 сентябрь куни Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам 15 сентябрь эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилган.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Самарадан 750 нафардан ортиқ ўзбекистонлик чодирли лагерларга жойлаштирилгани, Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун сентябрь ойида қўшимча чартер рейслар амалга оширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар