Бухорода ички ишлар органига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро С.Н. фуқаро З.ни алдаб, унга ўзини ИИБ ходими деб таништирган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқаро ваколатли танишлари орқали ички ишлар органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ушланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.