Коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17,4 миллион дозадан ошди

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 345 225 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 14 сентябрда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 255 739 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 67 040 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 127 979 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 60 720 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, айни кунгача жами 17 435 318 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 10 147 327 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 5 432 992 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 1 854 999 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (29 253 доза),
  • Фарғона вилояти (26 048 доза),
  • Тошкент вилояти (24 203 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 1 970 606 доза,
  • Наманган вилоятида 1 896 709 доза,
  • Андижон вилоятида 1 890 210 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Эслатиб, ўтамиз аввалроқ Дунёда коронавирусга қарши 5,5 миллиард доза вакцина қўлланилди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар