Фурқат туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилди
Фарғона вилояти Фурқат туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, мактабгача таълим бўлими ва БЎСМ, соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида туман Марказий ўйингоҳида бадантарбия машқлари ва юриш марафони ташкил этилган.
Маълум қилинишича, ушбу тадбирда жами 220 нафар, хусусан, мактабгача таълим ташкилотларидан 36 нафар cпорт йўриқчилари иштирок этган. Таъкидланишича, марафонда оилавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан тавсиялар берилган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Марғилонда «Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.