Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков истеъфога чиқишга қарор қилди

Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков 15 октябрь куни истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар бермоқда.

Фото: «AKIPress»

«Мен учун Қирғизистондаги тинчлик, мамлакатнинг бир бутунлиги, халқнинг жипслиги ҳаммасидан устун. ҳар бир ватандошимнинг ҳаёти мен учун қадрли. Мен ҳокимиятда қола олмайман. Қирғизистон тарихида ўз халқига ўқ узган ва қон тўккан президент сифатида қолишни истамайман. Шунинг учун истеъфо беришга қарор қилдим», — дейди Жээнбеков мамлакатдаги ҳолат юзасидан аҳолига қилган мурожаатида.

Шу билан бирга, президент Жапаровни ва бошқа сиёсатчиларни пойтахтидан ўз тарафдорларини олиб чиқиб, Бишкек аҳолисига тинч ҳаётни қайтаришга чақирган. «Ҳеч бир куч мамлакатимизнинг яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликка лойиқ эмас», — деган Жээнбеков.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 5 октябрь куни мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловлар натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойишга чиқишни бошлаган. 6 октябрь куни соат 10:40 да Бишкекда 100 дан ортиқ намойишчилар пойтахт мериясини эгаллаб олган.

Шунингдек, собиқ президент Aлмазбек Aтамбоев 5 октябрь куни қамоқдан озод этилган. Орадан 5 кун ўтиб, махсус кучлар уни қайта ҳибсга олган. Шу билан бирга, Қирғизистон ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Aсанов ҳам тартибсизликлар иши бўйича ҳибсга олинган.

Янгиликлар