«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Наманган вилояти филиалига янги раҳбар тайинланди

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Наманган вилояти филиалига Исломбек Қутфиддинов раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлииги ахборот хизмати

Ушбу тайинлов Ўзбекистон « Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулло Сатторовнинг 2020 йил 2 октябрдаги буйруғи билан амалга оширилди.

Маълумот ўрнида, Исломбек Қутфиддинов 1991 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган, мутахассислиги иқтисодчи. Шунингдек, меҳнат фаолиятини 2011 йилда «Водий ёғоч савдо» хусусий корхонасида директор ўринбосарлигидан бошлаган. 2015 йилдан «Imron textile group» хусусий корхонаси директори лавозимида фаолият олиб борган.

Маълумотларга кўра, 2018 йилдан бери «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Наманган шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Аввалроқ Косонсой тумани ҳокимига янги ўринбосар, Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар