Олийгоҳлар талабалари қачон қишки таътилга чиқиши маълум бўлди

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари 2020 йил 28 декабрдан қишки таътилга чиқади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Олий ва ўрта таълим вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади ва 2021 йилнинг 11 январидан ўқишни давом эттиришни бошлайди.

Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларида 16 январдан анъанавий ўқиш бошланиши тўғрисидаги хабар рад этилган эди. Шунингдек, ОТМ талабаларига академик таътил берилиш тартиби маълум қилинган эди. Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

– ҳарбий хизматни ўташ учун;
– саломатлигини тиклаш учун;
– ҳомиладорлик ва туғиш учун;
– болаларни парвариш қилиш учун.

Янгиликлар