Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил берилиш тартиби маълум қилинди

Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил берилиш тартиби маълум қилинди.

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

— ҳарбий хизматни ўташ учун;
— саломатлигини тиклаш учун;
— ҳомиладорлик ва туғиш учун;
— болаларни парвариш қилиш учун.

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

— ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
— саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
— ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин. 1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади. Шунингдек, Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 12 ноябрдаги йиғилиши қарори билан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрь, душанба кунидан ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ Ўзбекистон олий таълим муассасаларида февраль ойидан анъанавий таълим шакли бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ўзбекистон мактабларида таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинган. Яъни аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга, масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Янгиликлар