Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шакли бошланиш вақти маълум қилинди (видео)

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида февраль ойидан анъанавий таълим шакли бошланиши мумкин. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 3 сентябрда AОКA ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилган.

Қайд этилишича, пандемия бошланганида Тошкент шаҳридан 80 минг нафарга яқин талаба ўз вилоятларига кузатилган.

«Ҳозирги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия шароитидан ва махсус комиссия қароридан келиб чиқиб жорий ўқув йилининг иккинчи семестридан анъанавий таълимни бошлашни режалаштирмоқда», — деди Фарҳод Бабашев.

Айтилишича, ОТМларда анъанавий таълим тизими бошланса, 100 минг нафардан ортиқ талаба Тошкент шаҳрига келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мактабларида таълим қачондан ва қандай шаклда бошланиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ОТМларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланиши тунги соат 02:10 да эълон қилинди.

Янгиликлар