Бухорода COVID-19 юқтириб олган 5 нафар бемор тузалди

Бухоро вилоятида 16 август куни соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган яна 5 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни салқаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 382 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Aндижон вилояти 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар стасионар ва уй шароитида даволанаётган жами 621 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 664 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 87 фоизга етди.

Aввалроқ Бухорода коронавирус қайд этилган 13 нафар фуқаро соғайгани хабар берилган эди.

Янгиликлар