Марҳаматда 2 км масофага тоза ичимлик суви чиқариб берилди

Aндижон вилояти Марҳамат туманида 2 километр масофага тоза ичимлик суви чиқариб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Марҳамат тумани «Ойбек» МФЙ, Ломби кўчасидаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида аҳоли билан биргаликда 2 км масофага тоза ичимлик суви чиқариб берилди. Таъкидланишича, бу ишлар туман ҳокими Бобирбек Юлдашев ташаббуси билан ички имкониятдан келиб чиқиб амалга оширилган.

Қайд этилишича, ушбу тармоқ тортилиши натижасида ҳудудда яшовчи 160 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода Ёмонжар канали 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирлангани ҳамда Наманган шаҳридаги сув тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар