Ўзбекистонда 16 сентябрь куни 597 кишида коронавирус қайд этилди. 6 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 16 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 162 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 16 сентябрь куни 597 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 310 таси Тошкент шаҳрида, 126 таси Тошкент вилоятида, 92 таси Наманган вилоятида, 14 таси Бухоро вилоятида, 11 таси Сирдарё вилоятида, 10 таси Қашқадарё вилоятида, 9 таси Самарқанд вилоятида, 8 таси Сирдарё вилоятида, 7 таси Сурхондарё вилоятида, 5 таси Андижон вилоятида, 3 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 2 таси Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 409 нафарга етди. 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) вафот этди.
    Иккинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак) вафот этди.
    Учинчи ўлим: Олмалиқ шаҳрида яшаган 69 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.
    Тўртинчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 65 ёшли Ю.И. (эркак) вафот этди.
    Бешинчи ўлим: Мирзо Улуғбек туманида яшаган 80 ёшли А.К. (аёл) вафот этди.
    Олтинчи ўлим: Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли М.Г. (аёл) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Кун давомида Тошкент шаҳрида 283 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 416 нафар бемор соғайган.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 162 нафар бемордан 45 474 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 279 нафар бемордан 469 нафари оғир, 259 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 15 сентябрь куни 570 кишида коронавирус аниқлангани ва 5 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.