Учкўприкда қишлоқдошининг салкам 2,5 млн сўмлик телефонини тортиб олган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида фуқаро қишлоқдошининг 2 миллион 400 минг сўмлик телефонини тортиб олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида 13 сентябрь куни фуқаро П.Х. Катта Бахрин қишлоғида йўл четида турган қишлоқдошини талон-торож қилган. Сўнг қишлоқдоши О.С.нинг ёнида бўлган нархи 2 миллион 400 минг сўмлик «Samsung А41» русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун ушбу жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Қувада 18 ёшли фуқарони уриб, унинг 2 миллион сўмлик икки қоп бодоми ва телефонини талон-торож қилгани, Самарқандда 1 миллиард 258,3 миллион сўм маблағни ўзлаштирган мансабдорлар аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар