Ўзбекистонда 16 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

16 сентябрь кундуз куни республика бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, максимал ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубда 38 даражагача бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Кундуз куни ҳаво 32-34 даражагача исийди.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати 23-28 даражани ташкил этади.

Янгиликлар