«Нега онамга қарамаяпсан?» Жиззахда фуқаро ҳамширани калтаклади

Ҳамшира бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда «ЎзА» хабар қилди.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси шу тумандаги Самарқанд қудуқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан «Нега онамга қарамаяпсан?» дея уриб, тан жароҳати етказилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Янгиликлар