Тошкентнинг иккита туманида газ вақтинча ўчирилади

Чилонзор ва Учтепа туманларида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилиши сабабли 16 ноябрь куни 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти қисман тўхтатилади.

Чилонзор тумани:

  •  «Зарқўрғон», «Фидокор», «Навбаҳор», «Катта Навбаҳор», «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма» маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар;
  •  Юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 38 та улгуржи истеъмолчи.

Учтепа тумани:

  •  «Тепақўрғон», «Қўрғонтепа», «Кўхна Чўпонота», «Боғобод», «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Гузар» маҳалларида жойлашган кўп қаватли уйлар;
  •  Юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 105 та улгуржи истеъмолчи.

Янгиликлар