Кун қаҳрамони: Карина Муратова — фото

Карина Муратовани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.

Қиз ҳозирда 24 ёшда. У Москвадаги Политехника университетини тугатган. Айни пайтда қиз татуировка чизувчи бўлиб ишлайди. Иш жараёнида эса классик ёки рок мусиқаларини эшитишни хуш кўради.

Каринанинг айтишича, Тошкентда татуировка устаси сифатида ишлаш Москвадагидан фарқ қилади. Биринчидан, менталитет туфайли: татуировкали одамлар жуда кўп танқид қилинади. Қиз татуировкаси учун TikTok’да мухлислари томонидан жуда кўп салбий фикрларга дуч келади.

Иккинчидан, Россияда мижозлар сони анча юқори.

«Тошкентда жанжаллар қамроқ. Мижозлардаги фарқни ҳам сездим: бе ерда улар камроқ кечикишади, кечикканларида эса доимо кечирим сўрашади. Россияда улар кўпинча кечикиб келишади ва деярли ҳеч қачон кечирим сўрамайди», — дейди Карина.

Янгиликлар