Маълумотларга кўра, 9 январь куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов соғлиғини тиклаш мақсадида қисқа муддатли таътилга чиққанди. 17 январь куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун қисқа муддатли таътилга чиқди. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, таътил ҳокимнинг соғлиғи билан боғлиқ эмас. Ғофуржон Мирзаев 10 кун давомида профилактик тиббий кўрикдан ўтади.

Таъкидланишича, Президент администрацияси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 10 кун давомида 5 нафар ҳоким, кейинги 10 кунда яна 5 нафар ҳоким, шунингдек, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари босқичма-босқич профилактик тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилгани хабар қилинган.