Фарғонада тадбиркор мушук гўшти сотгани аниқланди
Фарғона вилоятида тадбиркор мушук гўштини сотгани маълум бўлди. Бу ҳақда Euroasia.me хабар қилди.
Хабарга кўра, 15 февраль куни Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланадиган таомлар сотган тадбиркор ва шерикларини ҳибсга олиш, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган рейд доирасида амалга оширилган.
Қайд этилишича, мушук гўштини сотган тадбиркорнинг омборидан фойдаланиб бўлмайдиган икки тонна гўшт маҳсулотлари топилган. Мазкур гўштлардан аҳоли гавжум жойларда кабоб ва манти таомлари тайёрланиб, сотиб келинган.
Ҳозирда тадбиркор ва унинг шерикларига нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва терговга кадар текширув олиб борилмокда.