Aндижонда 7 нафар бемор COVID-19’дан соғайди

Aндижон вилоятида 17 август куни коронавирусга чалинган 7 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1143 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1103 нафари касалликдан соғайган, 2 киши вафот этган. Ҳозирда 38 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 212 нафари, Тошкент вилоятида 186 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 513 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 30 973 фуқаро (87 фоиз) соғайган. Ҳозирда 4306 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар