Бухоро вилояти ҳокимининг вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Карим Камолов пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги шифокорлар назоратида.

Маълумот учун, Карим Камолов Бухоро шаҳрини 1997-2011 йиллар давомида бошқарган. 2017 йилда у шаҳар ҳокими лавозимига қайтарилди.

Шу йилнинг 29 февраль куни Бухоро вилояти фаоллари йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловда коронавирус тасдиқланган эди. Кейинчалик ҳокимнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар рад этилиб, аҳволи яхшилиги маълум қилинганди.

Янгиликлар